Ушбу йўналишда мунтазам автобус қатновлари ҳар куни амалга оширилади. Ўзбекистон томонидан ташувчи «Uzautotrans service» корхонаси «YUTONG» русумли автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Тожикистон томонидан эса ташувчи "Холдинг Азия Групп Таджикистан" ЗАО га қарашли «VANHOLL» русумли автобуслар ушбу йўналишда ҳаракатланади.
Маълумот учун, автобуслар соат 09:00 ва 18:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.
Тошкентдан Хўжандгача йўлкира ҳақи 100 000 сўм этиб белгиланган.






