АсосийSiyosat

Ташқи ишлар вазири ўринбосари ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси билан учрашди

'Ташқи ишлар вазири ўринбосари ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси билан учрашди'ning rasmi

Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси Маргарета Седерфелт билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда қайд этилганидек, сайлов жараёнларида ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси кузатувчилари вакиллик миссиясининг иштироки Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларга қизиқиши катта эканлигини тасдиқлайди.

М.Седерфелт мамлакатимизни президентлик сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси фаолиятини ташкил этишда кўрсатилган ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси раҳбари 24-октябр куни юртимизда бўлиб ўтган Президент сайлови юқори ташкилий савияда ўтганини таъкидлади. Фуқароларнинг сайлов жараёнида фаол иштирок этиши учун яратилган қулай шарт-шароитларга ижобий баҳо берилди.

Мулоқот давомида ЙХҲТ ПА доирасида парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси Бош котиби Р.Монтелла, Ассамблея вице-президенти, Марказий Осиё бўйича махсус вакил П.Каума иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар