Ўзбекистон ноябрь ўрталаригача Россия билан COVID-вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳужжатни тайёрлайди. Бу ҳақда СЭС хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.
«Кейинчалик, сертификатларни ўзаро тан олиш масаласини кўриб чиқиш учун [ҳужжатни] Россия томонига юбориш таклиф қилинмоқда», — деди Баҳодир Юсупалиев икки давлат ўртасида эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш муддатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Ҳужжат стандарт бўлиб, у ҳам РФ ва МДҲнинг бошқа давлатлари, ҳам узоқ хориж мамлакатларининг эмлаш сертификатларини тан олиш учун тайёрланган.






