АсосийSport

Асадхўжа Мўйдинхўжаев: "Биринчи жанг бўлгани учун бироз ҳаяжон бўлди"

'Асадхўжа Мўйдинхўжаев: "Биринчи жанг бўлгани учун бироз ҳаяжон бўлди"'ning rasmi

-67 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев кеча жаҳон чемпионатидаги илк жангида ирландиялик рақибини мағлубиятга учратди. 

Боксчимиз ушбу ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Шукрки, илк жангимни ғалаба билан тугатиб олдим. Ўзбекистонлик боксчиларнинг иштирокини биринчи бошлаб берганим учун бироз ҳаяжон бўлди ва бу масъулият эканлигини ҳис қилиб тургандим. Кейинги баҳсларда ушбу ҳаяжон бироз босилади ва ўз имкониятларимни бундан ҳам яхшироқ намоён этишга ҳаракат қиламан. Менга ёрдам берган ва кўрсатма бериб турган мураббийларимга раҳмат. Қўллаб-қувватлаб турганлардан ҳам миннатдорман. Ўзимга билдирилган ишончни максимал тарзда оқлашга ҳаракат қиламан", - деди Асадхўжа.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар