Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 13 август куни Олимпиячиларимизни қабул қилар экан, Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида бир қатор масалалар юзасидан муҳим кўрсатмалар бериб ўтган эди. МОҚ раҳбарияти бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.
Бу борадаги асосий йўналишлар, хусусан, иқтидорли спортчиларни саралаш, спорт турлари бўйича халқаро мутахассисларни тайёрлаш, Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежлари ва спорт академиялари фаолияти, мураббийлар малакасини ошириш, терма жамоаларимизга кучли хорижий мутахассисларни жалб қилиш экани табиий.
МОҚнинг хабар беришича, мутасаддилар бу йўналишдаги терма жамоаларимизнинг ҳозирги ҳолати, Олимпиада йўлланмаси учун имкониятлари, уларни янада кучайтириш каби масалалар бўйича фикр алмашишди.






