АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

"Ўзгидромет" бугун 27 октябрь куни бўлиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга асосан, бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 15-20° илиқгача исийди. 

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ атрофида бўлади. 

"Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар