"Uzbekistan Airways" 2021 йил 3 ноябрдан бошлаб ҳар чоршанба кунлари Киевга авиақатновлар сонини оширади.
Қайд этилишича, ноябрь ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 203 229 сўмдан (багажсиз) ва 2 539 315 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 4 149 045 сўмдан (багажсиз) ва 4 771 427 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.
Таъкидланишича, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.






