АсосийJamiyat

Таъмирлаш ишлари сабаб Тошкентнинг қатор туманларида газ ўчирилади

'Таъмирлаш ишлари сабаб Тошкентнинг қатор туманларида газ ўчирилади'ning rasmi

2021 - 2022 - йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Оққўрғон” кўчасида жойлашган ўрта босим Д - 76 мм ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 - йил 28 - октябр куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар “Оққўрғон”, Ойдин, Исмоилова кўчаларидаги хонадонларда ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани “Хонабод” маҳалласида янги қурилган оилавий поликлиникани газлаштириш учун Д - 57 мм янги газ қувурини, мавжуд Д - 100 мм ўрта босим газ қувурига улаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Сергелитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 - йил 27 - октябр куни соат 11:00 дан 18:00 гача ушбу манзилдаги 17 та кўп қаватли уйдаги 1337 та хонадон ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Миробод тумани “Парвона” 1 - тор кўчасидаги ер усти Д - 76 мм паст босим газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Мирободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 - йил 27 - октябр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар ушбу манзилдаги 16 та хонадон ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўради.

    Бошқа янгиликлар