Ҳеч бир инсон тақдири бир-бириникига ўхшамайди. Кўп йиллар давомида одамлар ҳужжацизлик туфайли муаммолар гирдобида яшади.
Ҳужжатбозлик билан боғлик занжир каби бир-бирига уланган ечимталаб масалалар авомни боғчага боришку майли, ўқишга ва тузук бир жойда ишлашга, оила қуришга, ҳатто нафақага чиқишга имкон бермаган. Чунки фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат йўқ.
Худди шундай муаммолар гирдобида улғайган Касби тумани Чўлқувар МФЙда истиқомат қилувчи Раҳматов Шоҳруҳ Музаффар ўғли ҳам ҳаётидаги қийинчиликларга нуқта қўйиш учун маҳалласига мурожаат қилади. Чунки, йигитнинг фуқаролик паспорти йўқ... Маҳалла масъуллари йигитни туман ФХДЁ бўлимига йўналтиришди. Қизиғи 22 ёшга кирган барваста йигитнинг қачон туғилганини билдирувчи бирорта маълумот бордир-ку, дея мутахассислар архив ҳужжатларини кўтардилар. Афсуски 22 ёшга кирган инсоннинг бор йўқлигини тасдиқловчи бирорта ҳужжат топилмади. Чунки вақти замонида боланинг туғилганлиги қайд этилмаган. Демак, у туғруқхонада туғилмаган.
Қашқадарё ДХА мутахассисилар, фуқаро аризасини тегишли тартибда кўриб чиқиб, тез фурсатларда унга “метрика” тақдим этди.






