Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котибининг маълум қилишича 27 октябрь куни Нурафшон шаҳар марказий кўчаси ҳудудида фуқаро А.Д. фарзанди 2019 йилда туғилган Элкурбекни автомашинада ёлғиз қолдирган. Натижада бола машинадан тушиб, ўзи ҳаракатланган ва уни шу ҳудудда хизмат олиб борган шаҳар ИИБ ППХ ходимлари кўриб, яқинларини топа олмагач ҳудудий бўлимга олиб борган.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай боланинг отаси ИИБга келиб масъулиятсизлиги оқибатида бўлган ҳолат учун узр сўраб ходимларга миннатдорчилик билдирган ва фарзандини олиб кетган.
Ҳурматли ота-оналар фарзанддарингизга эътиборли бўлинг!






