Бу ҳақда "Дарё" мухбири вилоят прокурори Эркабой Тожиев таяниб маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, «Қишлоққурилишбанк»нинг Кўкдала филиали мансабдор шахслари Чироқчи туманининг Кўкдала қишлоғида яшовчи 119 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган салкам 1 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириб юборган.
Вилоят прокурорининг маълумот беришича, 2020—2021 йилларда вилоятда 49 нафар банк ходимига нисбатан 31 та жиноят иши қўзғатилган.
"Микрокредитбанк"нинг Чироқчи филиали собиқ бошқарувчиси Файзиев тадбиркорга ажратилган 786 миллион сўм кредит маблағи қайратилмаган бўлса-да, кредит таъминоти учун гаровга олинган кўчмас мулкни гаровдан чиқариб, кредитни ўзлаштирган», — деган вилоят прокурори.
Э.Тожиевнинг қўшимча маълумот беришича, вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида ҳам коррупция илдиз отган бўлиб, 2020—2021 йилларда 27 та жиноят иши бўйича 28 нафар соғлиқни сақлаш тизими мансабдори жавобгарликка тортилган.






