"Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилар юқори талабидан келиб чиққан ҳолда 2021 йилнинг 31 октябридан 2022 йил 20 мартига қадар Тошкент-Наманган-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда миллий авиакомпания Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, қатнов ҳафтанинг ҳар якшанба кунида амалга оширилади
Авиачипталар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:20
Наманганга келиш: 20:20
Наманган жўнаб кетиш: 21:00
Тошкентга келиш: 21:50
Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши бўйича багажсиз бир томонга авиачипта нархи 99343 сўмдан, багаж билан эса 111 763 сўмдан бошланади. Шунингдек, мазкур йўналишдаги бориш ва ортга қайтиш учун авиачипталар нархи багажсиз 173 850 сўмдан, багаж билан 198 686 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади






