Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 106,1 трлн. сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 105,4 % ни ташкил этди.
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 49,6 % ни ташкил қилди.
Мазкур даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар:
дон экинлари – 6,3 млн. тонна
сабзавотлар – 7,8 млн. тонна
картошка – 2,5 млн. тонна
полиз экинлари – 1,4 млн. тонна
мева ва резаворлар – 2,1 млн. тонна
узум – 1,3 млн. тонна






