"Педуниверситетида рўй берган воқеага ўхшаган ҳолатлар ҳақида ҳар гал эшитганимда этим жимирлаб кетади", дея муносабат билдирди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов 18 октябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бўлган воқеа ҳақида гапирар экан.
"Мениям тўрт қизим бор. Бир кун келиб, улар ҳам вояга етади, мустақил хаётга қадам қўяди. Мен ҳар доим ҳам уларнинг ёнида бўлмайман. Худо кўрсатмасин, қизимни биров хафа қилгудек бўлса, ўша одамни нима қилиб қўйишимни тасаввур қилолмайман. Тасаввур қилишниям хоҳламайман. Бунақа г@ндонлар Ер юзидан қирилиб кетсин, менга қолса. Айниқса, таълим тизимидан бундайларни таг-туги билан қуритиш керак",–дейди Алламжонов
Комил Алламжонов ўринбосари Саида Мирзиёеванинг бунақа масалаларнинг олдини олишга қаратилган ташаббусларини юз фоиз қўллаб-қувватлашини айтди.
"Ҳамма оталарни шу ғоя атрофида бирлашишга ва ҳар бир қизни ўз фарзандидек ҳимоя қилишга чақираман. Токи, қизларимизнинг ёнида ҳимоя қиладиган кимдир доим топилсин",–деди Комил Алламжонов.






