АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов Эрон ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди

'Абдулазиз Камилов Эрон ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди'ning rasmi

Кеча, 27-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан музокаралар ўтказди

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди. 

Унга асосан, томонлар Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг бугунги даражаси, турли соҳалардаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Эроннинг афғон инқирозини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини, Афғонистонда турли инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишган.

 Эрон томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар