Дунёдаги можаролар натижасида қочқинлар сони рекорд кўрсаткичга етди.
Бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси учинчи қўмитасида қочқинлар бўйича махсус маърузачи Сесилла Хименес-Дамари айтиб ўтди.
"Қуролли тўқнашувлар ва зўравонликлар туфайли ўз ўрнини ташлаб кетганлар сони дунёда 48 миллионга етди, бу ҳозиргача қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир",- дейди махсус маърузачи. "Қуролли тўқнашувлар ва кенг тарқалган зўравонликларнинг тобора мураккаблашиб бораётган шароитида халқаро инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқлари қонунларига ҳурматни таъминлаш тобора қийинлашиб бормоқда",–дейди у.






