АсосийJamiyat

Хоразмда 125 кг номаълум гўшт йўқ қилинди

'Хоразмда 125 кг номаълум гўшт йўқ қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Хоразм вилоятида соҳа ходимлари ходимлари томонидан ўтказилган  "Рейд"да Урганч туман, "Ғайбу" қишлоғи, "Шохидонлар" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж. хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум бўлган жами 125 кг қорамол гўшти маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Урганч тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосасига кўра, истеъмол учун яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан фуқаро Х.Ж.га нисбатан МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар