Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба қизлар, аёл ходимлардан уларга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлса ёки гувоҳи бўлган бўлса, ҳеч иккиланмай 1006 ишонч телефони ёки @himoya_otv_bot телеграм ботига мурожаат қилишларини сўрамоқда.
Маълум қилинишича, мурожаатчининг шахси ва шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.






