АсосийJamiyat

Иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда, тармоқ йўқотишлари 40 фоиз

'Иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда, тармоқ йўқотишлари 40 фоиз'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган  матбуот анжуманида маълум қилинди:

Ўзбекистонда 38 382 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, улардан 15 120 таси марказлашган иссиқлик таъминотига, 5 588 таси индувидуал иссиқлик таъминотига эга. Қолган 17 674 та кўп қаватли уй бошқа турдаги лойиҳасиз иситиш мосламаларидан фойдаланиб келмоқда.

Республика миқёсида фаолият юритаётган 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси балансидаги 500 та қозонхона иш фаолиятида бўлиб, ушбу қозонхоналардаги қозонлар маънан эскирган.

Мавжуд 4 500 км иссиқлик тармоқларидан 2 500 км қисми (60%) таъмирталаб аҳволда, тармоқ йўқотишлари эса 40 фоизни ташкил этмоқда.

Ўтган мавсумдаги камчиликлар таъҳлили натижалари асосида ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп каватли уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Қарорга кўра 2021 йилда вазирлик тасарруфидаги иссиқлик таъминоти ташкилотларида жами 578 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқларида синов текширув ишлари амалга оширилиб, натижасига кўра 94 та қозонхоналар, 930 та қозонлар ва 747 км иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланиши белгилаб олинган.

    Бошқа янгиликлар