Бугун, 28 октябр куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. дея хабар бермоқда ФВВ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинди ва соат 14:09 да батамом ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






