Сербия пойтахти Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Бугун, -57 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов илк босқичда АҚШ вакили Жамал Херлига қарши рингга кўтарилди.
Жанг уч раунд давом этди ва ҳакамлар қарори билан АҚШлик боксчи ғалаба қозонди.
Шу тариқа, навбатдаги боксчимиз ҳам жаҳон чемпионати баҳсларини муддатидан олдин тарк этди.