Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш соҳасида ўтказилган 6 та ўрганиш ва 6 та мониторинг бўйича жами 46 та ташкилотлар текширилиб, 2 703 та давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунбузулиш ҳолатлари аниқланди.
2020 йилнинг шу ҳисобот даврига солиштирилганда ўрганиш ва мониторинг 3 баробар кўп (2020 йил ҳисобот даврида 2 та) текширилган ташкилотлар 3 баробар кўп (2020 йил ҳисобот даврида 15 та); қонунбузулиш ҳолатлари аниқлаш бўйича 4 баробар кўп (2020-йил ҳисобот даврида 636 та) аниқланган.
Мазкур қонун бузилишларнинг аксарияти яъни, 886 таси ер ресурслари ва давлат кадастри; 284 таси ДСЕНМ, 34 та солиқ органлари, 847 таси коммунал хизмат кўрсатувчи идоралари, 61 таси Ўзтрансгаз АК, 136 таси Ўзбекенерго АЖ, 49 таси соғлиқни сақлаш, 111 таси қурилиш ва архитектура идоралари, 95 туман (шаҳар) ҳокимликлари, 177 таси бошқа ташкилотларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 100 та тақдимнома (2020 йил 102 та), 266 та огоҳнома (2020 йил 230 та) киритилди, шунингдек 202 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган (2020 йил 83 та).
Аниқланган қонун бузилишларга нисбатан қулланилган таъсир чораларини таҳлил қилганимизда, 2703 та аниқланган қонун бузулишига 568 та таъсир чораси қулланилган бўлиб 21 % ташкил қилмоқда. 2020-йилнинг ҳисобот даврига солиштирилганда ушбу кўрсаткич 636 та қонун бузулишга нисбатан 415 та таъсир чоралари кўрилган бўлиб, 65% ташкил қилган.






