АсосийJamiyat

Энди ўзбекистонликлар Россияга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш заруратидан озод этилади

'Энди ўзбекистонликлар Россияга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш заруратидан озод этилади'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролари Россияга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш заруратидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унда икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш заруратидан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув 21 май куни Москвада ва 17 июнь куни Тошкентда имзоланган.

    Бошқа янгиликлар