АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна 400 нафарга яқин кишида коронавирус, 4 кишида пневмония аниқланди

'Ўзбекистонда яна 400 нафарга яқин кишида коронавирус, 4 кишида пневмония аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш сони ортмоқда.

Кеча  400 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, биргина Тошкент шаҳрида 150 нафарга яқин бемор қайд этилган. Шунингдек, 4 нафар киши пневмонияга чалинган.

ССВнинг хабарига кўра, 2021 йил 28 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185295 (+390) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 17 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 13 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 20 нафари Наманган вилоятида,
  • 28 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 24 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 88 нафари Тошкент вилоятида,
  • 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2021 йил 28 октябрь куни 4 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27636 нафарга етди. Кеча уларнинг 4 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26121 нафарни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар