Жорий йилнинг 20 октябрь куни Шеробод тумани Меҳнатобод маҳалласидан ўтувчи ҳудудда аянчли ЙТҲ содир бўлди.
1994-йилда туғилган ҳайдовчи Тошкент-Термиз йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтида бетон тўсиққа бориб урилган.
Вилоят ИИБнинг хабарига кўра, бунга тезликни меъёрдан ортиқ оширилиши сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи шу куннинг ўзида шифохонада вафот этган. Йўловчи, 1996 йилда туғилган М.И эса оғир жароҳатлар билан тез тиббий ёрдамгша ётқизилган.






