АсосийJamiyat

Ис газидан заҳарланганларга қандай ёрдам кўрсатилади? Шифокор тушунтириш берди

'Ис газидан заҳарланганларга қандай ёрдам кўрсатилади? Шифокор тушунтириш берди'ning rasmi

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр АЛИМОВ ис газидан заҳарланганларга қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини тушунтирди.

Шифокор озгина эътиборсизлик беморда ортга қайтмас салбий ўзгаришлага сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

" Ис газидан заҳарланган инсонга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим. Боиси озгина эътиборсизлик беморда ортга қайтмас салбий ўзгаришлага сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, жабрланувчини имкон қадар тезроқ тоза ҳавога олиб чиқиш, нафас олишни енгиллаштириш – нафас йўлларини тозалаш, кийимларини ечиш, тилни орқага кетиб қолишини олдини олиш учун беморни ёнбошлаб ётқизиш зарур.

Шунингдек, нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш, энг асосийси, тез тиббий ёрдам чақириш лозим. Ҳатто, бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам шифокор кўригидан ўтиши шарт.Сабаби ҳар доим ҳам касаллик белгиларига асосланиб ҳақиқий заҳарланиш даражасини аниқлаб бўлмайди. Бундан ташқари, заҳарланишда ўз вақтида бошланган даволаш муолажалари асоратлар ва ўлим хавфини камайишига ижобий ёрдам беради.  

Оғир даража заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига реанимацион чора-тадбирлар ўтказилади – тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан-оғизга нафас, юрак ёпиқ массажи олиб борилади", — дейди Д. АЛИМОВ

— Ис газидан заҳарланишни олдини олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

"Аҳоли хонадонларида ишлатиладиган иситиш печларининг дудбурон қопқоқлари, ёрилган жойлари, ўтказувчанлиги ва шамоллатиш тизими созлигини ўз вақтида текшириб туриш лозим. Шу билан бирга, иситиш учун қўлбола, сертификатланмаган мосламалардан фойдаланмаслик, газ плиталари, носоз газ колонкалари билан яшаш уйларини иситмаслик зарур.  Агар бино ичида газ ҳиди пайдо бўлса, дарҳол туман газ идораси ходимларига мурожаат қилиш лозим",–дейди шифокор.

    Бошқа янгиликлар