Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум қилинишича, бугун Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида эса куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз шивалама ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Бу октябр ойи охирги кунлари меъёридан 4-5о пастдир.
Эртага Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда кутилмайди. Кечаси совуқ бўлади, кечаси ва эрталаб ҳарорат 0-3о илиқгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш ҳавони 16-19даража илиқгача иситади.
Якшанба куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7даража илиқ, кундузи 12-17даража илиқ атрофида бўлади.






