АсосийJamiyat

Зарафшон дарёсида балиқларни оммавий заҳарланишига сабабчи бўлганлар тергов қилинмоқда

'Зарафшон дарёсида балиқларни оммавий заҳарланишига сабабчи бўлганлар тергов қилинмоқда'ning rasmi

Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида балиқлар оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси берган баёнотга кўра,  тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда кенг қамровли текширув ўтказилган.

Бу жараёнда саноат корхоналаридан Зарафшон дарёсига оқизилган чиқинди сувлар таркиби ва нобуд бўлган балиқларда махсус лаборатория ва экспертиза таҳлиллари ўтказилиб, тегишли хулосалар олинган ва бошқа ҳолатлар атрофлича ўрганилган.

Текширув натижалари, Зарафшон дарёсига азот аммоний, нитрит ва бошқа кимёвий моддалар меъёридан ортиқча миқдорда оқизилганлиги оқибатида дарёдаги кўплаб балиқлар нобуд бўлганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жорий йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар