Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик туман судининг собиқ раиси пора олишда гумонланиб, бир неча ойдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. Бош прокуратура бу маълумотни тасдиқлаган.
Хабар қилинишича, суд раиси 11 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ судя тергов органларидан яшириниш мақсадида чет элга қочиб кетган. Шу туфайли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Унинг исм-фамилияси Фазлиддин Пардаев эканини маълум қилинган.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, жиноят ишлари буйича Дўстлик тумани суди собиқ раиси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига адвокат орқали муайян миқдорда пора олишга қаратилган хатти-ҳаракат содир этгани ҳолати юзасидан 2021 йил 29 март куни жиноят иши қўзғатилган.
Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров Фазлиддин Пардаев “фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” 2021 йил 5 апрел куни вилоят ЖИБ Дўстлик туман судининг раиси вазифасидан озод этилган. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича кенгашда маълумот мавжуд эмаслиги билдиилди.






