ТикТок ижтимоий тармоғига мактаб кийимидаги вояга етмаган бола турар-жой яқинида пичоқ кўтариб юргани акс этган видео жойланган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўсмирнинг бу ҳатти-ҳаракати тармоқ фойдаланувчиларини хавотирга солган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан мазкур факт бўйича текширув ўтказилган. Аниқланишича, ўсмир – 17 ёшли З.Н. Олмазор туманидаги умумтаълим мактаблардан бирида битирувчи синф ўқувчиси экан.
Маълум бўлишича, таълим муассасаси маъмурияти ҳам юқоридаги постга эътибор қаратишган. Ўсмирнинг отаси 44 ёшли Тожикистон Республикасида туғилган А.Н. мактабга суҳбатга чақирилган, аммо вақти йўқлигини айтиб, мактабга қариндошини жўнатган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми бўйича баённома расмийлаштирилган. Фуқаро БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилган. Бундан ташқари, ҳолат тўғрисида маълумот Олмазор тумани Вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссияга жўнатилган.






