1

Фарғонада фуқарони ишга жойлашини айтиб пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 30.10.2021, 08:25
Фарғонада фуқарони ишга жойлашини айтиб пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди

24 октябрь куни М.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг август ойида юз берган коррупцион ҳолат юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Номаълум шахс ишончига кириб, ўғлини ишга олиб кириб қўйишини айтиб, 100 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.В содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1