АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги умумий овқатланиш нуқталарининг 809 тасига солиқ имтиёзи берилди

'Тошкент вилоятидаги умумий овқатланиш нуқталарининг  809 тасига солиқ имтиёзи  берилди'ning rasmi

Коронавирус пандемияси бошланиши билан умумий овқатланиш корхоналари ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишига тўғри келди.

Карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг улар учун қийин мослашиш даври бошланди. Энди улар йўқотилган даромаднинг ўрнини тўлдириш билан бирга янги санитария-эпидемиологик талабларга мос шароитларда ишлашга ўрганишлари ҳам керак.

Инқироз хизмат кўрсатишга асосланган бизнеснинг нечоғлик заифлигини ҳам кўрсатди. У нафақат ички омиллар, балки дунёда юз бераётган воқеаларга ҳам боғлиқдир.

Умумий овқатланиш корхоналари ва сайёҳлик фирмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз уларга қатор имтиёзлар тақдим этишни режалаштирмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 25 августда қабул қилинган «Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. Уларга айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади. Уларга шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Таъкидлаш керакки, биргина Тошкент вилоятида 1100 дан ортиқ умумий овқатланиш корхонаси мавжуд бўлиб шундан, қийинчиликка учраётган 809 та умумий овқатланиш корхонасига йил охирига қадар юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларидан имтиёз берилди. Улар жами 1.9 млрд. сўм, жумладан, ер солиғидан 1.4 млрд. сўм, мулк солиғидан 0.6 млрд. сўм тўлашдан озод қилинди.

Шунингдек, уларнинг ҳозирги кундаги мавжуд 8 млрд. сўм қарзлари бўйича тўлов муддатлари жорий йил якунигача узайтирилиши ушбу тадбиркорлик субъектларига яна кенг имкониятлар яратиб беради.

    Бошқа янгиликлар