21 октябрь куни соат 15:00 ларда, Учқўрғон тумани Қумтўғон МФЙ Янгиобод кўчасида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Нексия-3 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмаган.
Оқибатда йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида яшаган, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 октябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






