АсосийJamiyat

Энди Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанлардан имтиҳон олинади

'Энди Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанлардан имтиҳон олинади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5987-сон Фармонидан келиб чиқиб, Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденсия” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича Тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бу ҳақда университет расмий сайтида хабар қилинди.

Маълумот учун бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конститусиявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Ушбу мактаб дарсликлари асосида тест саволлари тузилади.

Таъкидланишича, мазкур таклифнинг жорий этилиши бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилади, хусусан:

мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конститусия ва қонунларни пухта ўрганишга;

умумий ўрта таълим мактабларида сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;

ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади.

    Бошқа янгиликлар