АсосийJamiyat

Ангренда 11 ёшли қиз "Цефтриаксон" дорисидан вафот этганлиги ҳолати бўйича расмий маълумот берилди

'Ангренда 11 ёшли қиз "Цефтриаксон" дорисидан вафот этганлиги ҳолати бўйича расмий маълумот берилди'ning rasmi

Аввалроқ, Ангрен шаҳрида 11 ёшли қиз "Цефтриаксон" дори воситаси сабаб вафот этганлиги ҳақида хабар қилинган эди. 

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 11 ёшли Г.Р. 20.10.2021 йилда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Г.Р.нинг ўлимига қоннинг суюқ ҳолатдалиги, ички аъзоларнинг кам қонлиги, кўз қовоқларининг ўтувчи пардалари, ўпка, вицерал варағи остида, юрак эпикардида майда нуқтачалар кўринишидаги қон қуйилишлари, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзоларининг сувсизланиши, анафлактик шок, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, нафас йўлларининг яллиғланиши, тархеит, бронхит, икки томонлама ўпкалар яллиғланиши, гастроэнтероколит оқибатида юзага келганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар