АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёевга қутловлар келишда давом этмоқда

'Шавкат Мирзиёевга қутловлар келишда давом этмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Жорий йил март ойида Тошкентда самарали фикр алмашганимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги баёнотни имзолаганимиздан мамнунман. Туркий Кенгаш доирасидаги ҳамкорлигимиз Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди. Ишонтириб айтаманки, менинг Ҳукуматим икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириб боришда ҳар доимгидек қатъийдир.

Келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида Президент жаноблари билан шахсан учрашишдан умидворман ҳамда ушбу ташриф муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлишига ишонаман.

Олдингизда турган масъулиятли вазифаларни рўёбга чиқаришда Сизга омад ва мустаҳкам соғлик тилайман!

Виктор Орбан,

Венгрия Бош вазир

    Бошқа янгиликлар