1

ДХХ “Жиҳодчилар” тарафдорларини қўлга олди. Улар орасида ўқувчи, тадбиркор, имом ҳам бор...

ЖИНОЯТ 31.10.2021, 14:22
ДХХ “Жиҳодчилар” тарафдорларини қўлга олди. Улар орасида ўқувчи, тадбиркор, имом ҳам бор...

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Деҳқонобод туманида ўтказилган тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 

Аниқланишича, ўзаро йиғинлар вақтида улар “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

ДХХ матбуот хизмати берган хабарга кўра, гуруҳнинг 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имоми, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар бор. 

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда хотирасида диний мазмундаги аудио-видео материаллар мавжуд бўлган уяли алоқа воситалари ва флешкарталар, шунингдек, нашриёти кўрсатилмаган китоблар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинган

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1