АсосийJamiyat

Кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилояти этакчи ўринда

'Кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилояти этакчи ўринда'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 30 октябрда Ўзбекистон бўйлаб 201 894 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 80 980  нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 72 543 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 48 371 нафарни ташкил қилган.

Қайд этилишича, айни кунгача Ўзбекистонда жами 26 233 923 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 13 580 050 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 8 444 615 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 4 209 258 нафарни ташкил қилган.

Шу билан бирга, кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Тошкент вилояти (23 819 доза),
  • Наманган вилояти (22 714 доза),  
  • Фарғона вилояти (22 536 доза) банд қилган.

Маълумотга кўра, кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилоятида яна ўсиш кузатилди. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 63,3 фоизни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар