АҚШ'да 3D-принтери билан бутун бошли туман қурилмоқда

ДУНЁ 31.10.2021, 15:28
АҚШ'да 3D-принтери билан бутун бошли туман қурилмоқда

Icon уй-жойларни  3D босиб чиқариш компанияси Леннар қурилиш компанияси билан ҳамкорликда улкан лойиҳани амалга оширди: юзлаб  3D-босма хусусий уйлардан иборат бутун бошли бир туманни яратиш.

"Дунёдаги энг катта 3D -босма бинолар блоки" сифатида тавсифланаётган лойиҳа Техаснинг Остин шаҳрида жойлашган. Унинг аниқ жойлашуви ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган.

Icon уйлар бир қаватли якка тартибдаги уйлар бўлишини тасдиқлади. Шунингдек, маълумотга кўра, томларга қуёш панеллари ўрнатилади.

Қайд этилишича,  3D босиб чиқариш технологияси уйларни анъанавий қурилиш усулларига қараганда тезроқ, ишончли ва энергия тежамкор қилади. Ушбу технология қурилиш чиқиндиларининг келиб чиқишини камайтиради ва кўпроқ дизайн эркинлигини беради.

Шу билан бирга, уйларни  3D босиб чиқариш қурилиш лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ва иш вақтида якунланишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввал Ўзбекистонда ҳам 3D-принтерлари ёрдамида исталган кўринишдаги иншоотлар яратилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1