Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Пешку туманида ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари давомида ноқонуний қурол сақлаган фуқаро аниқланган.
Маълум бўлишича, туманнинг «Қорақир» чўл ҳудудида Вобкент тумани Халач маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Ҳ.У. «ГАЗ 57» русумли юк автомашинасининг кабинасида, 1 дона 1959 йилда «Ижевск» қурол заводида ишлаб чиқарилган ИЖ-53-3 моделли ўқ отиш учун яроқли бўлган жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов милтиғини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.