1

Фарғонада19 ёшли йигит қайнотаси ва ҳомиладор хотинини чопиб ташлади

ЖИНОЯТ 31.10.2021, 17:31
Фарғонада19 ёшли йигит қайнотаси ва ҳомиладор хотинини чопиб ташлади

Фарғона вилояти Бувайда тумани “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида содир этилган даҳшатли қотиллик юз берди. 19 ёшли йигит ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопқи билан чопиб ташлади. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Қайд этилишича, Комилжон ака ҳамда Дилбархон опанинг қизига совчи қўйган йигит Асрор улар орзу қилган куёв бўлиб чиқмайди.

Ота-оналар бўлажак куёв ҳақида турли гапларни эшитишганидан сўнг, фотиҳани бекор қилишади. Бошқасига турмушга узатмоқчи бўлганида эса Асрор қизга тазйиқ ўтказишни бошлайди.  Уйига бостириб келиб, пичоқ тираб “ агар менга тегмасанг, ота-онангни ўлдираман” дея таҳдид қилади. Яқин инсонларининг ҳаётини афзал билган Одина ота-онасига Асрорга турмушга чиқишини айтади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, улар тўйсиз, шаръий нигоҳ билан оила қуришади. Ҳаммаси шундан кейин бошланади. Куёв арзимас баҳоналар билан Одинани урар, ёш келинчакнинг кўз очиб кўргани даҳмаза бўлади холос. Ойлаб ота-онасиникига жўнатмас, ҳар кунги жанжаллар, келишмовчиликлар уни кемириб борарди. Ота-онасига айтай деса, турмуш ўртоғи уларни ўлдириши билан қўрқитарди. Келинчак ўз дардини ичига ютганча, ҳаёт шу эканда дея яшай бошлади. Тазйиқлардан чарчаган Одина ҳаммасига нуқта қўйишни ўйлаб қолар, ота-онасининг ҳаловати ва кўча куйдаги гап -сўзларни ўйлаб яна шаштидан қайтарди.

Ота-она дийдорини кўрмаганига икки ойдан ошганида турмуш ўртоғидан уйига боришига рухсат сўраган аёл, ундан яна ҳар доимгидек йўқ жавобини эшитади. Келинчак бу билан қутулмайди, Асрор уни беаёв калтаклайди. Жанжаллардан зериккан Одина шундан сўнг уйига кетиб қолади. Афсуски, унинг саломатлиги ёмонлашиб, Бувайда туман шифохонасига ётқизилди. Шифокорларнинг айтишича, 14 кунлик ҳомила қорин қисмига берилган зарб туфайли нобуд бўлган. Буни эшитган Одина энди у инсон билан яшамасликка қарор қилади. Бу қарорини яқинлари ҳам қўллаб-қувватлашади.  Бу ишлардан сўнг, туман ИИБ ҳолат бўйича тергов текширувни бошлайди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича Асрорга суд томонидан жазо тайинланади. У бундан ғазабланиб, йўлига тўғоноқ бўлаётган қайнота ва ҳомиладор аёлини ўлдиришни мақсад қилади.

Асрор мудҳиш режасини амалга ошириш пайида Қайнотасининг уйини дарвозаси йўқлиги сабабли ичкарига кириб чап томондаги битмаган хонада қулай фурсатни пойлай бошлайди. Вақт бўлгач, қайнона-қайнотаси яшайдиган  хонага қараганида хона чироғи ёниқ бўлиб, уй ичида қайнотаси ва бир аёл кўрпага ўраниб ётганини кўради. Уларни айнан ўлжаси эканига ишонч ҳосил қилиб, қайнотасини чопқида чопа бошлайди.

Хона бурчагида ухлаётган Одина отасининг додлаган овозидан чўчиб уйғониб кетди. Бошини кўтарганида кучли зарб урилди. Ҳеч нарса англай олмасди. Фақат кўз ўнгида отасини кимдир тинимсиз чопқиларди. Ураётган одамга эътибор билан қаради, юзида ниқоб бўлишига қарамай бўй басти ва кийимидан турмуш ўртоғи эканлигини билди. Ёрдам сўрамоқчи бўлиб, бақирган заҳоти уни ҳам чопқилай кетади.

Қайнота оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган биринчи тез тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. Одина эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 2021 йил 26 мартдаги хулосасида марҳум К.И.нинг бош мия очиқ шикасти, калла суякларининг синиши, мия юмшоқ пардалари остига ва мия моддасига қон қуйилиши, бош мия лат ейишидан келиб чиққани, ушбу жароҳатлар унинг ўлимига олиб келган оғир тан жароҳат ҳисобланиши кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди раиси Раҳматжон Араповнинг маълум қилишича, суднинг 2021 йил 17 августдаги ҳукми билан Асрор Иброҳимов Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) 25, 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1