Наманганда содир бўлган ЙТҲ пиёданинг ўлимига сабаб бўлди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Унга асосан, 2021 йил 25 октябрь куни Чуст тумани Кўктош маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, шу ҳудудда яшовчи, 1950 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда чап қўл тирсак суягини ёпиқ синиши, бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, шу йил 26 октябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






