АсосийJinoyat

Уйчи туманида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Уйчи туманида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро М.Р. Чортоқ туманидаги “W.” фермер хўжалигига қарашли ер майдонининг 8 гектарини фуқаро Б.га 17 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ доллари ва 53,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар