АсосийJamiyat

Хоразмда Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов бошланди

'Хоразмда Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов бошланди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Хоразм вилояти филиали томонидан Урганч шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг «СтройКрафт» ва «Ренейссанс Хэви Индастрис» компанияларида вентиляция тизимини ўрнатиш, чилангар, электр пайвандчи, электрик, безакчи, ёрдамчи ишчи ва сантехник каби йўналишларда бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказилмоқда.

Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.

    Бошқа янгиликлар