АсосийJamiyat

Наманганда судлар томонидан 9 ой давомида коррупция билан боғлиқ 221 та жиноят иши кўриб чиқилди

'Наманганда судлар томонидан 9 ой давомида коррупция билан боғлиқ 221 та жиноят иши кўриб чиқилди'ning rasmi

Наманганда судлар томонидан 2021 йил 9 ойи давомида коррупция билан боғлиқ 221 та жиноят иши кўриб чиқилди. Бу вилоятда шу муддат давомида кўрилган жами жиноят ишларининг 7,9 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши матбуот анжуманида вилоят суди судьяси Жасур Қурбонов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Қурбоновнинг айтишича, кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 57 кишига озодликдан маҳрум қилиш, 62 кишига озодликни чеклаш, 75 кишига жарима, 158 кишига ахлоқ тузатиш ишлари ва 2 кишига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган.

«Мазкур тоифдаги жиноятларнинг содир этилиши соҳалари таҳлили натижасига кўра, судланувчиларнинг 37 нафарини соғлиқни сақлаш, 24 нафарини таълим, 16 нафарини банк, 8 нафарини қурилиш, 6 нафарини ҳокимлик, 2 нафарини ИИБ, 2 нафарини Адлия ва 1 нафарини МИБ вакиллари ташкил этган. Таҳлиллардан кўриниб турибдики, ҳисобот даврида соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳаси вакиллари томонидан энг кўп коррупциявий жиноятлар содир этилган», — дейди Жасур Қурбонов.

    Бошқа янгиликлар