Дунё бўйича коронавирус вакцинасининг 7 миллиарддан ортиқ дозаси қўлланилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Жумладан, уларнинг ярмидан кўпи учта давлатга тўғри келади – Хитой (2,3 миллиард), Ҳиндистон (1,1 миллиард) ва АҚШ (0,4 миллиард).
Ҳозиргача одамлар COVID-19га қарши 7 миллиард доза вакцинани олган. Сайёрамизда қанча одам эмлашнинг тўлиқ курсини олганлигини аниқлашнинг имкони йўқ. Чунки кўплаб мамлакатлар фақат COVID-19 вакциналарининг тасдиқланган дозалари ва амалга оширилган эмлашлар сони борасида хабар беришади.
Маълум бўлишича, дунёда эмлаш даражаси пасайиб бормоқда - аввалги миллиард эмлашлар 29 кун ичида киритилган. Янги миллиардга эришиш учун 37 кун керак бўлди.