Бугунги кунда ичимлик ва оқова сув тармоқларига ноқонуний уланиш соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири бўлиб турибди. “Ўзсувтаъминот” АЖ бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январ-август ойларида Жамият ва унинг тизим корхоналари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 8,4 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Ушбу давр давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатлари юзасидан судларга 6120 нафар истеъмолчи томонидан етказилган жами 34 миллиард сўмлик зарарни унидириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.






