Хабарингиз бор, Сербия пойтахти Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
-67 кг вазн тоифасида боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧ баҳслари доирасида япониялик Севонрец Оказавага қарши рингга кўтарилди. Мазкур жанг уч раунд давом этди. Ҳакамлар қарорига кўра, ҳамюртимиз япониялик боксчига имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, Асадхўжа ҳам мусобақани муддатидан олдин тарк этди.