Яманнинг Мариб шаҳридаги масжид ва диний мактабига хусийлар томонидан баллистик ракета зарбалари берилди. Бу ҳақда RBK хабар берди.
Қайд этилишича, хусийлар Мариб томон иккита ракетни учирган. Натижада, 29 нафар тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Кўплаб жароҳат олганлар касалхоналарга ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, Ямандаги можаролар 2014 йилдан буён давом этиб келмоқда. 2015 йилда эса Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларининг республика президенти Мансур Ҳодий тарафига келиб қўшилганидан сўнг ҳарбий зиддиятлар янада кучайган.