АсосийDunyo

Коронавирусга қарши эмланганлар сони бўйича етакчи мамлакатлар маълум қилинди

'Коронавирусга қарши эмланганлар сони бўйича етакчи мамлакатлар маълум қилинди'ning rasmi

Коронавирусга қарши эмланганлар сони бўйича етакчи мамлакатлар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

Қайд этилишича, БАА ва Мальтада аҳолининг 90 фоиздан ортиғи аллақачон эмланган. Португалия, Куба, Чили, Исландия, Камбоджа, Қатар, Испания, Сингапур, Бруней ва Жанубий Корея каби мамлакатларда аҳолининг 80 фоизидан зиёди камида биттта компонент билан эмланган. 

Дунёда фуқаролик муомаласида бўлган ўндан ортиқ коронавирусга қарши вакциналар бор. Улар орасида Россиянинг “Cпутник V”, “Спутник Ligiht”, “Epivaccorona” ва “Covivac”, Американинг Pfizer, унинг немис ҳамкори BioNTech, Британия-Швеция компанияси AstraZeneca Оксфорд вакциналари мавжуд. Хитой университетининг Sinovac ва Sinopharm компаниялари, Ҳиндистоннинг Cоvaxin, шунингдек, Aмерика ишлаб чиқарувчилари Moderna ва Johnson & Johnson вакциналари қўлланилади.

Бошқа янгиликлар